29 октябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг HY101 «Тошкент – Нью-Йорк» рейси ушланиб қолди. Авиакомпания маълумотига кўра, рейсни бажараётган Boeing 787−8 Dreamliner лайнери Тошкентдан белгиланганидан бир соат кечикиб учиб чиққан, деб хабар беради «Газета.uz».
Рейс кечикишига Россия шимоли-ғарбидаги Мурманск ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш маркази жавобгарлик зонасида ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлди.
Россиялик ҳамкасблар билан ҳамкорликда миллий авиакомпания муқобил йўналиш топди, ундаги парвоз хавфсизлигини текширди, шундан сўнг самолёт Тошкент халқаро аэропортидан учиб чиқди.
Кечикиш соатларида йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида уларга аэровокзалга қайтмай, самолётнинг ўзида хизмат кўрсатиш таклиф этилди.
Изоҳ (0)