26 октябрь куни Россиянинг Тула вилояти Кимовск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси иштирокидаги ЙТҲ юзасидан жиноий иш очилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
25 октябрь куни рўй берган фожиа оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Тергов версиясига кўра, 25 октябрь куни 31 ёшли ҳайдовчи маст аҳволда Mitsubishi Carisma автомобилини бошқариб кетаётган эди. Йўлнинг маълум участкасида у хавфли тезликка чиқиб, Man-TGS автомобили тиркамасига урилган. У тиркама платформасига ғалтак машинани мустаҳкамлаётган фуқаролар — 58 ёшли ҳайдовчи ва 44 ёшли бошқа бир эркакни босиб кетган.
ЙТҲ оқибатида икки жабрланувчи ҳам воқеа жойида вафот этди.
Mitsubishi ҳайдовчиси ушланди. Вилоят прокуратураси ишни ўз назорати остига олди.
Изоҳ (0)