Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси жорий йилнинг 17—23 октябрь кунлари Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси таклифига биноан ушбу мамлакатга сафар қилди. Бу ҳақда федерация ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати

Фото: Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ахборот хизмати

Туркия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ассоциацияси қароргоҳида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегациясининг ушбу ташкилот раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.

Федерация раиси ва делегация раҳбари Жаҳонгир Саримсоқов ташкилотнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини амалга ошириш борасидаги фаолиятига оид қўшимча маълумотларни тақдим этди. Ҳар иккала тақдимот ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Муҳокамалар ўз-ўзидан ўзаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган музокарага уланиб кетди.

Музокара чоғида Жаҳонгир Саримсоқов Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, 2014 йилда қабул қилинган «Ижтимоий ҳамкорлик тўғрисида»ги қонун давлат идоралари билан нодавлат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи ҳуқуқий база бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Музокара сўнггида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумда ўзаро ахборот алмашув, қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш, тажриба алмашиш мақсадида экспертлар ва делегациялар алмашиш, қўшма иш гуруҳи, мувофиқлаштириш ва маслаҳат кенгашлари тузиш, симпозиум ва семинарлар ўтказиш каби ҳамкорлик масалалари кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар