Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг чорак финал беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Аввалроқ Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» ва Маурисио Почеттино мураббийлигидаги «Тоттенҳэм» турнирдан чиқиб кетганди.
«Ливерпуль»дан кейин АПЛ чемпионлиги учун курашаётган «Тоттенҳэм» ҳам Лига Кубогини тарк этди
Қуръага кўра, Лига Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланган «Арсенал» Лондон дербисида «Вест Ҳэм» билан ҳисоб-китоб қиладиган бўлди. Қайд этиш керак, Славен Билич бошқараётган «Вест Ҳэм» аввалги босқичда «Тоттенҳэм» устидан иродали ғалабага эришишга муваффақ бўлганди.«Манчестер Сити» эса «Ливерпуль»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган «Лестер»ни синовдан ўтказади. Лестердаги ўйинга қадар «тулкилар» Клопп жамоасини 2:0 ҳисобида таслим қилган, кейинроқ «Лидс»ни 3:1 ҳисобида енгганди.
Лига Кубоги. «Сити»ни тўхтатадиган клуб топилди. «Юнайтед» ва «Арсенал» чорак финалда
Бир йил аввал ярим финалда «Арсенал» Гвардиоланинг «Сити»сини 2:1 ҳисобида, «Челси» эса «Тоттенҳэм»ни 4:2 ҳисобида таслим қилганди. Ҳал қилувчи финал ўйинида «Арсенал» АПЛ чемпиони «Челси»дан устун келган (2:1) ва бош совринга эга чиққан.
«Челси» — «Борнмут»«Арсенал» — «Вест Ҳэм»«Лестер» — «Манчестер Сити»«Бристоль» — «Манчестер Юнайтед»
Чорак финал ўйинлари 1 тагина учрашувдан иборат бўлади ва ўйинлар биринчи бўлиб кўрсатилган жамоалар майдонида ўтади.
Изоҳ (0)