Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси 2018 йил 16 мартдан бошлаб Истанбулдан Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 25 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан бирга ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Сизлар учун яна бир хушхабар бор. ‘Турк ҳаво йўллари’ 16 мартдан бошлаб Истанбулдан Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Бу икки биродар мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада юқори босқичга кўтаради», — деди Эрдўғон.

Маълумот учун, 30 октябрдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Самарқанд—Истанбул» йўналиши бўйлаб мунтазам парвозларни йўлга қўймоқда. 16 ноябргача қатновлар фақат душанба куни, мазкур санадан бошлаб эса душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

«Газета.uz»нинг қайд этишича, Анқарада икки авиакомпания ўртасида стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар