АПЛ чемпионлиги учун кураш олиб бораётган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Англия Лига Кубогидаги иштирокига якун ясади.
Лига Кубоги. «Сити»ни тўхтатадиган клуб топилди. «Юнайтед» ва «Арсенал» чорак финалда
Чорак финалга йўл олиш учун «шпорлар»дан пойтахтнинг бошқа бир жамоаси — «Вест Ҳэм»ни таслим этиш талаб этиларди. Ва 1-бўлимда мезбонлар бу вазифани деярли бажаргандек кўриниб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.«Вест Ҳэм»даги фаолияти қил устида турган хорватиялик мураббий Славен Билич эса 2-бўлимга шогирдларини янгидан ҳозирлай олди ва унинг жамоаси 3 та гол уриб, ғалабани илиб кетди. Ўтган босқичда етакчилардан «Ливерпуль» сафарда «Лестер»ни енга олмай (0:2), турнирдан чиқиб кетганди.
Англиянинг амалдаги чемпиони «Челси» чорак финалда ўйнайди. Яқиндагина бош мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқарган «Эвертон» Лондонда меҳмон бўлиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Чорак финалга йўл олган жамоалар:«Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси», «Лестер», «Вест Ҳэм», «Борнмут» ва «Бристоль Сити».
Изоҳ (0)