Кўп қаватли уйларни қуришда йўл қўйилган жиддий камчиликлар аниқланди, деб хабар беради «Правда востока» нашри.
Ўтказилган мониторинг натижасида уч асосий нуқсон: шаҳар режалаштириш норма ва қоидаларининг бузилиши, қурилиш-монтаж ишларининг сифатсиз бажарилганлиги ва лойиҳадан четга чиқиш аниқланган.
Бундан ташқари, Нукус, Андижон, Бухоро, Термиз, Самарқанд, Гулистон, Олмалиқ, Чирчиқ ва Бекобод ҳудудларидаги қурилишларда сиртқи инженерлик ва коммуникация тармоқлари, инфратузилма ва ободонлаштириш ишлари пайсалга солинган. 41 та кўп қаватли уйларда, шу жумладан, Тошкент (24), Нукус (7), Бухоро (6) ва Урганч (4) ҳудудларида жадвалдан ортда қолиш ҳолатлари кузатилган.
Ўзбекистон Президенти ушбу вазият учун қатор мансабдор шахсларга нисбатан ҳайфсан эълон қилди. Президент Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев, Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Собиров ва Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновга кўп қаватли уйларни қуриш дастурига етарлича назоратни таъминламаганлиги сабаб жадвалдан чиқиш ҳолатлари кузатилгани ва вазиятни тўғрилаш юзасидан топшириқлар берди.
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» директори Нарзуллаевга юқоридаги ҳолатлар сабаб ҳайфсан эълон қилинди. Шунингдек, лойиҳа ҳужжатларида йўл қўйилган камчиликлар, шаҳар режалаштириш қоидаларига амал қилинмагани ва сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари учун Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбари, бош лойиҳа институтлари бошлиқлари ҳам огоҳлантирилди.
Изоҳ (0)