Келаси йилнинг январь ойида Хитой мезбонлик қиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатига қуръа ташлаш маросими бугун — 24 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон термаси ўзининг қитъа чемпионатидаги рақибларини билиб олди.
Амирликларда ўтган саралаш турнирида ўзбекистонлик футболчилар ҳал қилувчи ўйинда мезбонлар билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида зафар қучган ва гуруҳ етакчиси сифатида қитъа чемпионатига йўл олганди. Финал босқичида Ўзбекистон «А» гуруҳида Уммон, Қатар ва мезбон Хитой билан тўқнаш келадиган бўлди.
Ҳар икки йилда бир марта ўтадиган турнир 9 январь куни старт олади ва 27 январга қадар давом этади. Қуйида қуръа натижалари билан танишиш мумкин.
«А» гуруҳи
- Хитой
- Ўзбекистон
- Қатар
- Уммон
«B» гуруҳи
- Япония
- КХДР
- Таиланд
- Фаластин
«C» гуруҳи
- Ироқ
- Иордания
- Саудия Арабистони
- Малайзия
«D» гуруҳи
- Жанубий Корея
- Австралия
- Сурия
- Вьетнам
Икки йил аввал мазкур мусобақада иштирок этган Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон термаси Ироқ ва Жанубий Кореядан енгилиб, гуруҳдан чиқа олмаган ва шу тариқа Рио—2016 Олимпиадасига бориш ҳуқуқидан маҳрум бўлганди. Орадан икки йил ўтиб, Самвел Бабаян билан бир неча йиллар давомида ҳамкорликда ишлаб келган Равшан Ҳайдаров жамоани қитъа чемпионатига олиб боради.
Изоҳ (0)