Сураткаш Таня Шарапова Непалнинг чекка тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи инсонларнинг ҳаёт тарзини тадқиқ этади. Бу сафар у ўз гуруҳи билан Ҳимолай сўқмоқлари орқали Нар ва Пху қишлоқларига йўл олди, деб ёзади National Geographic.
«Ўғлим — роҳиб. Ҳозирда у Катмандуга кетганлиги сабаб, мен ибодатхонага қараб тургани келдим. Бу ерда уч кишимиз: мен, дугонам Пхунжу Кхано ва мушугимиз Гхури. Бу мушукни ўғлим тўрт йил олдин уйим (Нар қишлоғи)га бораётганида топиб олган. Гхурига омад кулиб боқди: ахир қаерда мушукни чапати, сут ва қуймоқлар билан боқишади? Мана, биз боқамиз», — дейди Чортен Долма.
Чортеннинг уйидан ўғли яшайдиган ибодатхонагача уч соатлик йўл. 4 150 метр баландликка қараб тоғ сўқмоқлари билан юриб бориш керак.
Таня Шарапова ўз жамоаси билан 4 050 метр баландликдаги Пху қишлоғигача тўрт соатлик йўлни босиб ўтди. Бу ерда ҳаёт жуда оғир — атроф тўла тош, кучли шамол, куз ва қиш фаслларида ҳаво жуда совуқ.
Пхуда 52 та уй жойлашган, бироқ уларнинг бир қисми ёпиқ; уй эгалари анча вақтга бу ерни тарк этган. Кимдир Катмандуга, кимдир шароит яхшироқ бўлган Мананг қишлоғига кўчиб кетган. Аҳолининг бир қисми пул топиш илинжида Корея, Америка ва Бельгияга йўл олган.
Изоҳ (0)