Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда ўғрилик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Шайхонтохур туманида 15 октябрь куни соат 17:30 да 1985 йилда туғилган Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Янгиҳаёт ҚФЙ «Садовая» кўчасида яшовчи А.П ва 1975 йилда туғилган Учтепа тумани Чилонзор 13—29-уйда яшовчи Г.Р Оқтепа даҳаси 33-уй 1-қаватда жойлашган 13-уйга балкон қисмида дераза ойнасини йўқлигидан фойдаланиб кириб, 1949 йилда туғилган пенсионер Т.Вга тегишли 700 000 сўмлик Jasic пайвандлаш ускунасини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан фуқаролар А.П ва Г.Рларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар