Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғанига мактуб йўллаб, Кобул ва Ғурда уюштирилган теракт муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
«Афғонистоннинг пойтахти Қобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган бир неча қабиҳ террорчилик хуружлар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди», — дейилади матнда.
«Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса шифо ато этишини сўраб қоламиз», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг таъзия мактубида.
Изоҳ (0)