«Ўзтрейд» компанияси тарихда биринчи марта Ўзбекистон қовунларини АҚШга етказиш бўйича экспорт операциясини ўтказди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
1 тонна миқдоридаги маҳсулот Нью-Йорк шаҳридаги Uz-American Trade Corp савдо уйига йўлланди.
«Ўзтрейд», шунингдек, АҚШга тайёр текстиль маҳсулотлари, қуритилган мева-сабзавот етказиш бўйича 5,1 миллион долларлик экспорт шартномалар тузди.
Изоҳ (0)