Миср полициясининг уч зобити Қоҳира четидаги ал-Ваҳат туманида террорчилар билан отишма чоғида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, полициячилар ушбу туманда яшириниб юрган террорчи ячейкасини йўқ қилиш операциясини ўтказаётган эди.
Ҳалок бўлган ва яраланганлар орасида махсус кучлар ҳамда миллий хавфсизлик қўшинлари зобитлари ва оддий хизматчилари бор.