Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров ишлатилмаётган ер ресурслари учун солиқларни уч баробарга ошириш борасида ишлар олиб борилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Спикер бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга бағишланган йиғилишида баёнот берди.
Эшназаров фермерларни ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилишга, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида тажриба алмашишга чақирди.
Изоҳ (0)