Вашингтонда 19 октябрь куни бўлиб ўтган конференцияда Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео «махсус хизматлар баҳосига кўра, Россия аралашуви АҚШдаги сайлов натижаларига таъсир кўрсатмаган»ини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Унинг бу сўзлари матбуот диққатини тортди. Етакчи нашрлар махсус хизмат раҳбарини январда ўтказилган суриштирув ҳисоботи натижаларини сохталаштиришда айблай бошлади.
Ҳисоботда, хусусан, «Россия фаолияти сайлов натижаларига қай даражада таъсир қилгани борасида ўз баҳоимизни бермаймиз» дейилган эди. Шунингдек, МРБнинг бир қанча собиқ ходимлари ўз норозилигини билдирди.
«бу Помпео махсус хизматларни сиёсийлаштиришга уринаётганига яна бир мисол, — отметил собиқ агентлардан бири The Washington Post нашрига берган интервьюсида. — Помпео — Билл Кейсидан (Рональд Рейган давридаги МРБ директори) кейин МРБнинг энг сиёсийлашган раҳбари. Бу махсус хизматларга бўлган ишончни поймол қилади».
Изоҳ (0)