Тармоқда The New Yorker журналининг 2017 йил 23 октябрда чиқиши керак бўлган сонининг муқоваси пайдо бўлди. Муқованинг катта қисмини эгаллаган графика иши кўпчиликнинг қўрқувини акс эттиради. Унда роботлар яшаётган келажак дунёси тасвирланган бўлиб, инсон тиланчилик қилмоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Бу каби фантастик суратларни оддий одамлар эмас, балки «келажакка назар ташлай оладиган» саноат мутахассислари «чизмоқда». Мисол учун, Илон Маск ўзининг 115 нафар экспертлари билан БМТдан робот-қотилларни тақиқлашни сўраган. Шунингдек, Tesla ва Falcon Х «сунъий интеллект пойгаси учинчи жаҳон урушига сабаб бўлади», дея ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)