«Ювентус» посбони Жанлуижи Буффондан ўзининг рамзий терма жамоасини тузиш сўралди. Дарвозабон ўзи бирга тўп сурган ёки қарши ўйнаган исталган футболчини таркибга киритиши мумкин эди.
Буффон бунда Италиянинг яқин ўтмишдаги асосий юлдузлари бўлган икки футболчини таркибига киритмади: Александро Дел Пьеро ва Франческо Тотти. Шунингдек, посбон Криштиану Роналдуни ҳам таркибида кўришни истамади. Қайд этиш керак, Роналду Чемпионлар Лигасининг финалида Буффон дарвозасига 2 та гол уриб, «Реал»нинг йирик ҳисобда зафар қучишини таъминлаб берганди.
Изоҳ (0)