Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки икки турида зафар қуча олмаган Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» Словенияда яйради.
АПЛнинг сўнгги турида ливерпуллик футболчилар «Жозе Моуриньо автобуси»ни ёриб ўта олмаган ва «Юнайтед» билан голсиз дуранг ўйнаганди. Словенияда эса «мерсисайд» клуби рақиби дарвозасига 7 та жавобсиз гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур ғалаба мусобақанинг шу мавсумидаги энг йириги бўлди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда ҳам йирик ҳисоб қайд этилди. Россиянинг амалдаги чемпиони «Спартак» ҳам дастлабки икки турда 2 очко жамғарганди. Бу сафар улар Испания етакчиларидан бири ҳисобланган «Севилья»ни 5:1 ҳисобида таслим қилди. Мазкур ғалаба Россия клублари орасида Чемпионлар Лигасидаги энг ёрқини бўлди.
Европа Чемпионлар Лигаси «E» гуруҳи. 3-тур 17 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)