Осиё Чемпионатига чиқиш учун саралаш турнирини Эроннинг Табриз шаҳрида ўтказган Ўзбекистон футзал терма жамоаси гуруҳдаги барча рақибларини таслим қилишга муваффақ бўлди.
Футзал ЎФФ тасарруфига ўтганидан кейинги биринчи ўйинда Ўзбекистон термаси 14 та гол урди
Эрондаги илк ўйинида 14 та, кейин 4 та гол урган Ўзбекистон қитъа чемпионатига йўл олди
Дастлабки турда Непал 14:1 ҳисобида ортда қолдирилган бўлса, кейинроқ Туркманистон 4:2 ҳисоби билан мағлуб этилганди. Худди Ўзбекистон сингари дастлабки икки турда 6 очко ишлаган Қирғизистонга қарши ҳал қилувчи ўйинда ҳам Баҳодир Аҳмедов бошқараётган Ўзбекистон термасининг қўли баланд келди — 4:3.Ўзбекистонлик футзалчилар Осиё Чемпионатининг амалдаги финалчиси ҳисобланади. Тошкент мезбонлигида ўтган сўнгги қитъа чемпионатида улар финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда форсларга имкониятни бой берганди — 1:2. Ўша натижа сабаб Ўзбекистон термаси ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионатига йўлланма олганди.
Осиё Чемпионати. Саралаш «А» гуруҳи. 3-тур 16 октябрь, душанба
Ўзбекистон — Қирғизистон 4:3
Голлар: Даврон Абдураҳмонов, 4 (1:0). Константин Свиридов, 5 (2:0). Эмиль Канетов, 8 (2:1). Машраб Одилов, 11 (3:1). Дилмурод Шавкатов, 15 (4:1). Келкел Анарбеков, 15 (4:2). Эмиль Канетов, 35 (4:3).Осиё Чемпионати келаси йилнинг 6—18 февраль кунлари Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтади. Унда 16 та жамоа чемпионлик учун кураш олиб боради.