Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидаги 100 фоизлик натижасини давом эттирди.
Шу куни Etihad аренасига Неаполнинг «Наполи» клуби ташриф буюрди. Учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. «Наполи»нинг бельгиялик ҳужумчиси Дрис Мертенс «Сити» дарвозасига белгиланган пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Шу боисдан ҳам у иккинчи пенальтига яқинлашмади ҳам.
Аввалроқ «Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Бельгия термаси устози Роберто Мартинесдан норози бўлганди. Боиси, Бельгия ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритиб бўлганига қарамай, Мартинес асосий футболчиларни термага жалб қилишда давом этган, «Наполи» устози эса Дрис Мертенс етарлича дам ололмаётганидан нолиганди.
Маълумот учун, айни вақтда «Наполи» кучли бешликда чемпионатларида мавсумни йўқотишларсиз давом эттираётган ягона клуб бўлиб турибди. Улар А сериядаги 8 та беллашувнинг барчасида зафар қучишга муваффақ бўлган.
Украинанинг «Шахтёр» клуби эса мана шундай жамоани Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қолдириб кетиши мумкин. Томонларнинг ўзаро ўйинида зафар қучган «кончилар», энди Голландиядан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.
Европа Чемпионлар Лигаси «F» гуруҳи. 3-тур 17 октябрь, сешанба
Изоҳ (0)