Франция
Ўқув йили: Сентябрь — июль
Дарс давомийлиги: ўтиладиган фандан келиб чиқиб (55 дақиқадан 2 соатгача)
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 5 кун
Имтиҳонлар: бор
Уйга вазифалар: бор
Ўзига хос жиҳати: Бу ерда иккинчи йилда ўқиётганларни ёки «синфдан синфга сакраган» болаларни учратиш мумкин, шу сабабли аралаш синфлар кам эмас. Бундан ташқари мактабларда тушлик учун икки соатлик танаффус мавжуд: болалар уйига бориб овқатланиб келиши мумкин. Мактабларда телефондан фойдаланиш тақиқланган.Япония
Ўқув йили: апрель — март
Дарс давомийлиги: 45 дақиқа (бошланғич синфлар), 50 дақиқа (ўрта ва юқори синфлар)
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 6 кун
Имтиҳонлар: йилда бир неча бор
Уйга вазифалар: йўқ (бошланғич мактабда), ўрта ва юқори синфларда эса жуда кўп
Ўзига хос жиҳати: Дарслар 8:30 дан бошланиб кечга қадар давом этади. Кўплаб болалар қўшимча ўқув муассасаларига ҳам қатнайди; якшанба кунлари ҳам қўшимча шуғулланиш нормал ҳолат ҳисобланади. Таътиллар японалар учун (20 июлдан 1 сентябрга қадар, 26 декабрдан 7 январга қадар ҳамда 25 мартдан 1 апрелга қадар) — бу яхшилаб ўқиш билан шуғулланиш мумкин бўлган вақт.Исроил
Ўқув йили: сентябрь — июнь
Дарс давомийлиги: 90 дақиқа
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 6 кун
Имтиҳонлар: бор
Уйга вазифалар: йўқ (1—6 синфларга)
Ўзига хос жиҳати: мактабларда ўқувчиларнинг қобилияти ва ўзлаштиришига қараб гуруҳларга бўлинади. Ўқувчиларнинг қобилиятларидан келиб чиқиб гуруҳга ўтиладиган фанлар даражаси ҳам фарқ қилади.Хитой
Ўқув йили: сентябрь — июль
Дарс давомийлиги: 40 дақиқа
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 6 кун
Имтиҳонлар: бор
Уйга вазифалар: бор
Ўзига хос жиҳати: мактабда ўқиш бадантарбиядан бошланади, учинчи соатдан сўнг эса кўзлар машқ қилинади. Соат 14:00 да яна бир кундузги бадантарбия.Ҳиндистон
Ўқув йили: июль — май
Дарс давомийлиги: 35 дақиқа
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 6 кун
Имтиҳонлар: бор
Уйга вазифалар: йўқ (1—6 синфларга)
Ўзига хос жиҳати: Ҳиндистонда ўқувчиларнинг ота-оналари ўз фарзандларининг имтиҳон натижаларидан жуда қайғуришади. Шаҳодатномадаги баҳоларнинг яхшилиги ҳаётда кўплаб имкониятлар эшигини очади.Австралия
Ўқув йили: январь — декабрь
Дарс давомийлиги: ўқитувчининг хоҳишига қараб
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 5 кун
Имтиҳонлар: 3-синфдан бошлаб ҳар икки йилда
Уйга вазифалар: бор
Ўзига хос жиҳати: ўқув йили 4 чоракка бўлинади ва Пасха байрамида таътилга чиқилади (апрель ойида икки ҳафта). Синф раҳбари ҳар йили алмашиб туради, болалар ҳам ҳар йили «аралаштириб» юборилади.Канада
Ўқув йили: сентябрь — июнь
Даср давомийлиги: 85 дақиқа
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 5 кун
Имтиҳонлар: бор, мунтазам тестлар ва назорат ишлари
Уйга вазифалар: мажбурий эмас
Ўзига хос жиҳати: ўқиш куни соат 8:15 да бошланади, бироқ бу вақт ҳамма учун мажбурий эмас. 8:15 дан 8:45 га қадар ўқитувчи билан индивидуал мулоқот қилиш вақти ҳисобланади.Италия
Ўқув йили: минтақа ва об-ҳаводан келиб чиқиб ҳар йили ўзгариб туради
Дарс давомийлиги: 50—55 дақиқа
Ўқув ҳафталигининг давомийлиги: 5 кун
Имтиҳонлар: бор
Уйга вазифалар: йўқ
Ўзига хос жиҳати: болалар мактабни албатта икки марта алмаштиради — бошланғич мактабдан сўнг ўрта мактабга ўтишади ва бу ердан ўқишни 1-синфдан бошлашади. Ҳамма нарса — бино, ўқитувчилар ва синфдошлар ўзгаради. Битирув кечаси ўрнига «профессорлар билан кечги овқат» уюштирилади. Синф битирувчилари яхши бир ресторанда кечги овқат ташкиллаштириб, профессорларни таклиф этишади. Бунга кетадиган харажатларни ўқувчиларнинг ўзи тўлайди, ота-оналаридан пул олишлари керак эмас (мақсад — болалар катта бўлиб қолганини кўрсатиш).
Изоҳ (0)