Telegram асосчиси Павел Дуров Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) билан ҳамкорлик қилмагани учун сервисни жаримага тортган суд қарорига қарши апелляция киритишини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Дуровнинг сўзларига қараганда, қарор устидан «ФСБ даъвосини Россиянинг асосий қонуни — конституцияси билан таниш судья кўриб чиқмагунига қадар шикоят қилиш мумкин»лигини таъкидлади.
Шунингдек, у мазкур масала билан шуғулланишни истайдиган ҳуқуқшунослар гуруҳи тўпланаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)