Америкалик шоир ва таржимон Ричард Уилбер вафот этди. У 96 ёшда эди, деб хабар беради Meduza.
Шоирнинг вафоти ҳақида унинг ўғли хабар қилди. У қариялар уйида яшаб келаётган эди ва айнан ўша ерда қазо қилди.
Уилбер ХХ аср АҚШ шоирлари ичида энг машҳурларидан бири ҳисобланади. У Пулитцер мукофотини икки марта — «Ер» (1957) ҳамда «Янги ва эски шеърлар» (1989) китоблари учун олган.
Ричард Уилбер Мольер ва Жан Расин, Шунингдек, Иосиф Бродский ва Анна Ахматова асарларини инглиз тилига таржим қилган.