Россия пойтахтининг Янги Москва қисмида ўзбекистонлик сартарошни ўлдирганликда гумон қилиб ушланган 26 ёшли Павел исмли Россия фуқароси қотиллик айбини тан олди. Бу ҳақда, мамлакат тергов қўмитасига асосланиб, «MK.ru» хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, сўроққа тутилган пайтда жиноятчи айбини тан олган ва кўрсатма берган.
Суд тергов даъвосига кўра Павелни ҳибсга тутиб туришни белгилади.
Илгари хабар қилинганидек, соч турмаги баҳонасида жанжал кўтарган жиноятчи ўзбекистонлик 24 ёшли Достон Одилхоновни сих билан ўлдирган.
Қотилликда гумондор Киров туманида истиқомат қилувчи 26 ёшли Павел исмли шахс бўлиб, у муқаддам судланган.
Қотиллик акс этган видеони сартарошнинг Антон Беляков исмли мижози интернетга жойлаштирди. У 24 ёшли ўзбекистонликнинг профессионал сартарош бўлганини таъкидлаб ўтди.
Достон Одилхонов оиладаги ягона фарзанд эди. Россияда унинг қариндошлари йўқ эди. Достоннинг эски мижозлари унинг танасини юртига қайтариш учун пул тўпламоқда.
Изоҳ (0)