Ўзбекистонлик боксчи Рустам Тўлагановнинг профессионал боксдаги илк жанги Чикагода бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Жанг 28 октябрга тайин қилинган бўлиб, унда Тўлагановга айнан ким рақиблик қилиши ҳозиргача аниқланмаган. Мексикалик мураббийлар қўл остида жангга тайёргарлик кўраётган Тўлаганов илк рақибини бир неча кундан кейин билиб олади.
Тўлаганов бу борада Top Rank промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилмоқда. Профессионал рингдаги барча — учала жангида ҳам зафар қучган Фазлиддин Ғоибназаров ҳам шу компания аъзоси ҳисобланади.
Рио—2016 Олимпиадасида иштирок этган Рустам Тўлаганов бронза медали билан чекланганди. Шундан кейин у ҳаваскорлар рингида қайта кўриниш бермади.
Изоҳ (0)