Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 24-тур беллашувлари ўз якунига етди. Жума оқшомида 4 та беллашув ўтказилган ва «Обод»нинг рақиби «Қизилқум»га техник ғалаба ёзилган бўлса, шанба куни яна 3 та учрашув бўлиб ўтди.
«Динамо» 10 та ўйиндан кейин гол урди, «Насаф» Фарғонада йирик ҳисобда зафар қучди
Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Бекободда очко йўқотди. «Металлург» меҳмони бўлган Миржалол Қосимов шогирдлари сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди. Шу тариқа «қалдирғочлар» рақиби «Пахтакор»дан 2 очко ортда қолишни бошлади.Боиси «Пахтакор» марказий ўйинлардан бирида «Қўқон—1912» клубини қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди — 2:0.
Улуғбек Бақоев мураббийлик қилаётган «Бухоро» Ғузорда 3 очкони қўлга киритиб, «Бунёдкор» билан тенглашиб олди. Тўплар нисбатига кўра «қалдирғочлар» бухоролик футболчилардан олдинроқда қайд этилган.
Ўзбекистон Олий Лигаси 24-тур беллашувлари 14 октябрь, шанба
Изоҳ (0)