Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 24-туридан жой олган 5 та учрашув натижаси маълум.
Қаршининг «Насаф» клуби ўз тарихида илк бор Фарғонадан йирик ғалаба билан қайтди — 3:0. Бунгача «Насаф» Фарғонада уч бор зафар қучган бўлиб, барчасида 1 та гол устунлиги қайд этилганди. «Нефтчи» учун шармандали мағлубият эса Вадим Абрамов мураббийлигига тўғри келди.
«Нефтчи» 8 йилдан буён ўз майдонида Қарши клубини мағлуб эта олмайди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. 2017 йилга келиб Фарғона жамоаси «Насаф»га гол ура олмади: 0:2, 0:3.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби эса пешқадам «Локомотив»га имкониятни бой берди. Ўз майдонида мағлубият нима эканини билмай келаётган Илҳом Мўминжонов жамоаси, 2-давра стартидан буён илк бор гол ура олмади. Сўнгги бор улар 15-турда Қаршига бориб, «Насаф»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган ўйиндагина гол ура олмаганди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби эса 10 та тур деганда гол урди. Бунгача рақиблар постига йўл топа олмай келаётган жамоа ўша 1 та голи билан 3 очкони қўлга киритди. «Олмалиқ» футболчиси майдондан четлатилиши билан «Динамо» ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 24-тур беллашувлари 13 октябрь, жума
«Динамо» — «Олмалиқ» 1:0
Гол: Искандар Холмирзаев, 67 (1:0).Четлатиш: Вусал Магеррамов, 66 (О).«Машъал» — «Сўғдиёна» 0:0
«Нефтчи» — «Насаф» 0:3
Голлар: Азиз Ғаниев, 8 (0:1). Бобур Абдухолиқов, 42 (0:2). Шаҳбоз Эркинов, 76 (0:3).«Локомотив» — «Навбаҳор» 2:0
Голлар: Марат Бикмаев, 60 (1:0). Салим Мустафоев, 68 (2:0).«Қизилқум» — «Обод» (техник ғалаба)
14 октябрь, шанба«Металлург» — «Бунёдкор» — 15:30«Шўртан» — «Бухоро» — 16:30«Пахтакор» — «Қўқон—1912» — 17:00
Изоҳ (0)