АҚШнинг Калифорния штатида авж олган ёнғинлар штат тарихидаги энг йирик шу турдаги табиий офатлар бўлди. Ўрмон массивлари, узумзорлар ва бинолар йўқ бўлди; 23 киши ҳалок бўлди. 30 минг гектар ҳудудни олов қамраб олди. Сунъий йўлдошдан олинган суратларда ёнғин тарқалишини кўриш мумкин.
9 октябрь куни NASA’нинг Aqua сунъий йўлдоши Калифорниянинг ёнғинда қолган шимолий қисмини суратга олди. Сурат ўрта ечимли MODIS спектрорадиометри ёрдамида олинди. Унда фаол ёнғин зоналари қизил билан белгиланган. Ҳар бир ёрқин нуқта — иссиқлик детекторлари экстремал даражада юқори ҳаво ҳароратини қайд қилган ҳудудлар.
«National Geographic Россия» ушбу суратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)