Францияда 187 йил муқаддам қурилган уй сотувга қўйилди. Кўчмас мулк агентлари уни дунёдаги энг қиммат уй деб баҳоламоқда. The Daily Mail’га кўра, уйнинг нархи 418 миллион долларни ташкил этади.
Les Cèdres дала ҳовлиси мамлакат жанубида жойлашган. Илгари у Бельгия қироли Леопольд II на тегишли бўлган, сўнг зайтун фермаси сифатида ишлатилган. Дала ҳовлида 14 ётоқхона бўлиб, интерьерлари XIX аср расмлари ва қимматбаҳо мебел билан жиҳозланган. Шунингдек, у ерда ҳовуз, банкет зали, 30 отга мўлжалланган отхона бор.
Виллада Европадаги энг чиройли боғлардан бири ўстирилган бўлиб, унда 15 мингдан ортиқ ўсимлик экилган. Уйга қўшничилик қилган машҳурлар орасида британиялик бастакор Эндрю Ллойд Уэббер ва Microsoft асосчиларидан бири Пол Аллен бор.
Изоҳ (0)