Тинч океанида, Австралиянинг яқинида жойлашган Вануату орол давлати фуқаролик олиш дастури доирасида биткоинларни қабул қила бошлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, бу давлатнинг паспортини олиш учун 200 минг доллар тўлаш керак. Биткоин курси бўйича бу тахминан 42 BTC бўлади.
Вануату Миллатлар ҳамдўстлигига киради, унинг паспорти эса визасиз 116 та мамлакатга саёҳат қилиш имконини беради. Улар таркибига Европа Иттифоқининг аъзо давлатлари ва Буюк Британия ҳам киради.
Вануату фуқаролигининг хорижликлар учун яна бир афзаллиги шундаки, орол давлат капиталнинг ўсиши ва даромад учун солиқ олмайди.
Вануату фуқаролигини олиш учун зарур бўлган стандарт текширувлардан ташқари, барча биткоин ўтказмалар дастурнинг ҳамкори бўлган Австралия биржаси орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)