9 декабрь куни ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Фазлиддин Ғоибназаров америкалик енгилмас боксчи Стивен Ортизга қарши жанг қилади.
Фазлиддин Ғоибназаров профессионал рингда енгилмай келаётган америкалик боксчига қарши жанг қилади
Ортиз кетма-кет 7 жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим қилишга эришган. Ғоибназаров эса профессионал рингга икки бор кўтарилиб, ҳар иккисида зафар қучган.Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида ўтадиган жанг марказий мақомида эмас. Марказий жангда украиналик 29 ёшли боксчи Василий Ломаченко ўзидан 8 ёш каттароқ бўлган Гильермо Ригондога қарши рингга кўтарилади. Улар -59 килограмм вазн тоифасида сараланган бўлиб, ўртага Ломаченкога тегишли WBO чемпионлик камари тикилган.
«Оламспорт» нашрининг бокс кечаси ташкилотчиларига таяниб хабар беришича, унинг учун чиқарилган 5.500 та чиптани бари сотиб бўлинган. Madison Square Garden айнан шунча ишқибозни ўз бағрига сиғдира олади.
Изоҳ (0)