АҚШнинг Юта штатидаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига янги оилага кўчиб ўтиши хабар қилинганида, у қувончини яшира олмади. Унинг қувончи хонада ўрнатилган кузатув камерасида қайд қилинди, деб хабар беради «РИА Новости».
Видеороликдан маълум бўлишича, янгиликни эшитган 11 ёшли Танна Баттерфилд тарбиячи Жеки Александрнинг қучоғига ўзини отган.
Видеони тарбиячи Facebook’да эълон қилди.
Изоҳ (0)