Jaguar Land Rover компанияси Range Rover 2018 флагманини расман тақдим этди. У 404 от кучига ва 220 километр/соат тезликка эга, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Экстерьерда радиатор панжараси, бамперлар, орқа чироқлар ва бош чироқ фаралар ўзгарди. Салонда янги ўриндиқлар пайдо бўлди.
Шунингдек, салон Jaguar Land Rover’нинг иккита ўн дюймли сенсорли экранга эга Touch Pro Duo ахборот-кўнгилочар тизими билан таъминланган.
Range Rover’нинг гибрид модификациясида икки литрли тўрт цилиндрли 300 от кучи қувватини берадиган Ingenium двигатели ҳамда 116 от кучига эга электрик мотор бор. Уларнинг умумий қуввати 404 от кучига етади.
Автомобиль 6,8 секундда 100 километр/ соат тезликка эришади.
Шунигдек, Range Rover SVAutobiography Dynamic версияси 565 от кучига эга V8 бензинли мотори билан таъминланган бўлиб, у 5,4 секундда 100 километр/соат тезликка чиқади.
Изоҳ (0)