Халқаро космик станция Ер атрофида сониясига 7 километр тезликда ҳаракатланган сабаб унчалик катта бўлмаган объектларни суратга олиш осон эмас. Улар қаторига шартли равишда Эверестни ҳам киритиш мумкин: кўзга кўринарли «горизонтал» ҳудудларни эгаллаган шаҳар, денгиз ёки саҳролардан фарқли ўлароқ, 8848 метрли тоғ коинотдан туриб қаралганда бошқа тепаликлар орасида шунчаки нуқтадек кўринади, деб хабар берди National Geographic.
Яқинда «Роскосмос» космонавти Сергей Рязанский Халқаро космик станция бортидан туриб Эверестни суратга олишга муваффақ бўлди.
NASA астронавтлари ҳам бу турда суратларни бир неча бор олган. 2002 йилда Дэниел Бурш Эверестнинг суратини тақдим этган эди:
2003 йилда афсонафий тоғ астронавтларнинг камераси объективи томонидан яна бир бор тарихга «муҳрланди»:
26-экипаж томонидан 2011 йилда Эверестнинг ажойиб сурати олинган:
Изоҳ (0)