Евро—2016 кашфиётларидан бири бўлган Исландия термаси ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритди. Саралашнинг сўнгги турида Косовони қабул қилган викинглар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Исландия бунга қадар саралаш босқичини ҳеч қачон муваффақиятли босиб ўтмаганди. 350 минг етар-етмас аҳолиси бор мамлакат тарихда илк бор мундиалда тўп суриш бахтига эга чиқди. Улар бу йўлда Туркия, Украина, Хорватия каби Европанинг кўзга кўринган мамлакатларини ортда қолдириб кетди.
Украина терма жамоаси эса Россия—2018 чиптасидан қуруқ қоладиган бўлди. Саралашнинг сўнгги турини ўз майдонида ўтказган жамоа хорватларга имкониятни бой бериб қўйди — 0:2. Шу тариқа хорватлар плей-оффда тўп сурадиган бўлди.
ЖЧ—2018. Саралаш «I» гуруҳи. 10-тур 9 октябрь, душанба
Украина — Хорватия 0:2
Голлар: Андрей Крамарич, 62 (0:1). Андрей Крамарич, 70 (0:2).Исландия — Косово 2:0
Голлар: Гилфи Сигурдссон, 40 (1:0). Йохан Гудмундссон, 68 (2:0).Финляндия — Туркия 2:2
Голлар: Женк Тосун, 57 (0:1). Паулус Араюури, 76 (1:1). Женк Тосун, 83 (1:2). Йоэл Похянпало, 88 (2:2).ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Миср, Польша, Исландия, Сербия.