Американинг Калифорния штати бир нечта округига ёпирилган ўрмон ёнғинлари оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Бедарак йўқолган ва жабрланганлар ҳам борлиги маълум қилинмоқда.
Ёнғин кучли шамол туфайли тез тарқалмоқда. Аҳоли ўртасида қурбонлар олдини олиш учун расмийлар хавфли ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилишга мажбур бўлмоқда. 20 мингга яқин одам аллақачон ўз уйларини тарк этган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1,5 мингта уй ва бино йўқ бўлган.
Калифорния губернатори Жерри Браун томонидан штатнинг бир нечта округида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.