Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путин шарафига Нью-Йоркдаги ресторанлардан бирида бургер тайёрлангани ҳақидаги саволга кинояли жавоб қайтарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз маъмуриятда турли ишлар билан шуғулланамиз. Ҳали бургерларга етиб бормадик», — деди у.
7 октябрь куни — Путиннинг туғилган кунида Нью-Йоркдаги Lucy’s Cantina Royale ресторанида Россия раҳбари шарафига ўзига хос беш қаватли гамбургерлар тайёрланди. Путиннинг туғилган кунида бундай таомни ташрифчиларга улашиш ғояси муассаса бош бармени Даря Паутога тегишли.
Изоҳ (0)