Интернетда Хитойда ишлаб чиқарилаётган OnePlus 5Т смартфонининг фотосуратлари эълон қилинди. Гаджет Samsung’нинг S8 флагманини эслатиб юборади, дейилади «Корреспондент.net» материалида.
Янги гаджет 6 дюймли экранга ва минимал ҳошияга эга бўлади.
Дастлабки маълумотларга қараганда, экран ечими 2160х1080 ни, томонлар мутаносиблиги 18:9 ни ташкил этади.
Ускунанинг асосий жиҳати унинг дизайнидир: у минимал ҳошия ва қабариқ четларни назарда тутади.
Инсайдерлар смартфоннинг техник тавсифи жуда юқори бўлишини хабар қилмоқда. Жумладан, процессор — Qualcomm Snapdragon 835, оператив хотира — 6 ГБ, операцион тизим — Android 7.1.1.
Изоҳ (0)