Нигерия ва Коста-Рика термаларининг ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлди.
Коста-Рика термаси ўзининг сўнгги ўйинида Гондурас билан дуранг ўйнади. Олдинда фақатгина 1 та тур қолгани инобатга олинса, 3-ўриндаги АҚШ Коста-Рикага ета олмайдиган бўлди. Аввалроқ Мексика вазифани биринчи бўлиб уддалашга муваффақ бўлганди.
АҚШ эса Панама устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа 11 октябрь куни сафарда Тринидад ва Тобагога қарши майдонга тушади. Мазкур минтақада 4-ўринни қўлга киритган жамоа қитъалараро плей-оффда Австралия — Сурия тўқнашуви ғолиби бўлади.
Нигерия эса ўз гуруҳида 13 очко жамғариб, муддатидан олдинроқ масалани ҳал қилди. Бу йўлда Замбия 1:0 ҳисобида таслим қилинди.
ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика.
Изоҳ (0)