Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, мамлакат ижро аппарати хабарига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.
«Марҳум Душанбеда даволанаётган эди, у ерда, шифокорларнинг хулосасига кўра, миокард инфаркти оқибатида вафот этди», — маълум қилди агентликнинг суҳбатдоши.
Нуриддин Раҳмоннинг танаси у яшаб турган Данғара туманига вертолётда етказилди.
«Президентнинг ўзи марҳум акасининг ёнида бўлиб, ҳамдардликларни қабул қилмоқда», — қўшимча қилди манба.
Дафн маросими 8 октябрь эрталаб рўй беради.
Изоҳ (0)