Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Ўзбекистон Кубогининг финалига йўлланма олди.
Ярим финалнинг пойтахтда ўтган дастлабки ўйинида Самарқанднинг «Динамо» клуби 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Самарқандда ўтган жавоб ўйинида «қалдирғочлар» 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнгида бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ўғли Миржамол Қосимов бурчак зарбасидан тўпни тўғри дарвозага айлантириб қўйди — 0:2.
«Динамо» ва «Бунёдкор» клублари жорий мавсум 4 бор тўқнаш келди. Тошкентдаги ҳар икки ўйинда ҳам дуранг қайд этилган бўлса, Миржалол Қосимов бошқарувида жамоа Самарқандда икки марта бир хил — 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан жой олган иккинчи беллашувда «Насаф» ва «Локомотив» клублари ўзаро тўқнаш келади. Ўзбекистон Кубогида зафар қучган жамоа Осиё Чемпионлар Лигасига йўлланма олади.
Изоҳ (0)