Индонезиянинг Сулавеси оролида дунёдаги энг ғайриоддий дафн маросими анъаналарини тажрибадан ўтказувчи торажи элати яшайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Улар бальзам суртилган жасадни кўмишдан аввал бир неча кун уйда сақлаши мумкин.
Тана-Торажи аҳолиси вакиллари яқинлари қабрини ғайриоддий амалларни бажариш учун тез-тез зиёрат қилади. Улар қабрларни тозалабгина қолмай, уни ўлик учун зарурий буюмлар билан тўлдиради, ҳатто балзам суртилган жасад қолдиқларини ювиб туради.
Торажи аҳолиси асосан христиан динига эътиқод қилади, бироқ улар аждодларидан мерос бўлиб келаётган мажусийлар урф-одатларини ҳам тажрибада қўллаб келмоқда.
Вафот этган инсонни дафн этиш қиммат ва узоқ давом этадиган жараён ҳисобланади. Марҳумнинг жасади балзам суртилганидан сўнг чиройли қилиб безатилган тобутга солинади. Тобут эса марҳумнинг қариндошларининг уйида бир неча кун, ҳатто йиллаб сақланади. Мазкур вақт мобайнида марҳумнинг қариндошлари у билан сўзлашади, уни турли оилавий тадбирларга жалб этади.
Шундан сўнг тобут баландлиги уч қаватли уйдек келадиган чўққида ўйилган ковакка қўйилади. Чуқур ковлашга уч ёки олти ой вақт кетади.
Кўмиш маросими марҳумнинг қариндошлари қурбонлик учун сўйиладиган ҳўкиз ва чўчқаларни сотиб олишга етарли пул жамғарганидагина бўлиб ўтади. Бу вақтга қадар эса жасад уйда сақланади.
Торажи элати вакиллари тобут ёрқин рангларда безатилиши керак деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам улар тобутни қизил ёки сариқ рангда безатади ҳамда унинг ичига марҳум учун зарур нарсаларни қўяди.
«Урф-одатларни келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш—муҳим аҳамиятга эга. Пулим кўпайиб кетган тақдирда ҳам, мен уни кўргани келишда давом этаман», — дейди бир ой аввал вафот этган бувисини кўргани келган 21 ёшли қиз.
«У жисмонан ёнимизда бўлмаса ҳам, биз бир-биримизни қалбан ҳис этамиз», — дейди олти йил аввал вафот этган келинини кўришга келган аёл.
Изоҳ (0)