Бангладеш — сайёрадаги энг қолоқ давлатлардан бири. Маҳаллий аҳоли вакилларида яшаш тарзи ва иш шароити юзасидан танлаш имконияти йўқ. Уларнинг аксарияти ўта ночор аҳволда яшагани сабабли пул ишлаш учун ҳар нарсага тайёр, деб ёзади TravelAsk.
Фотограф Монтесано Касильяс мамлакатдаги 7000 та норасмий тикув фабрикаларидан бирида бўлиб, бутун дунёга бу ерда инсонлар қандай шароитда меҳнат қилишини кўрсатди.
Асосан ўғил болалар ва эркаклар жуда кам маош учун ҳафтасига олти кун ишлайди. Улардан кўпчилиги иш ҳафтаси давомида тор, димиқ, шароитсиз биноларда яшайди. Техника хавфсизлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳақида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Уятчан тикувчи
Расмий фабрикада янги йил
Тушлик вақти
Ёш ишчилар
Пойтахтдаги фабрика
Эски тикув машинаси
Тайёр маҳсулот
Электрошчит
Сотувчи
Назоратчи
Бу ерда кун мобайнида минглаб кийимлар тикилади