2018 йил КХДР пойтахти Пхеньянда ўтиши режалаштирилган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Тошкентга кўчирилди, деб ёзди «Газета.ru». Нашр бунда «Р-Спорт» маълумотларига асосланган.
Халқаро оғир атлетика федерациясининг Руминия пойхати Бухарестда бўлиб ўтган ижроқўми йиғилишида шундай қарорга келинган. Бунинг аниқ сабаблари эса ошкор этилмаган.
«Anhor.uz» маълумотига кўра, икки йил муқаддам КХДР Жаҳон Чемпионати мезбонлиги учун курашда ғолиб чиққан. Бу борада Пхеньянга Беларуснинг Минск, Исроилнинг Эйлат, АҚШнинг Анахайм шаҳарлари ва Ўзбекистон пойтахти Тошкент рақобат ҳосил қилганди.
Изоҳ (0)