Чиқиндихонада дам олаётган айиқнинг сурати ижтимоий тармоқларда вирус тезлигида тарқалди. Сурат муаллифи чиқиндихона яқинидаги аҳоли пунктида ҳамшира бўлиб ишловчи Мэнди Стэнтик исмли аёл ҳисобланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Айиқлар одатда чиқиндихоналарда ўзини жуда фаол тутади. Бироқ бу айиқ дам олиш кайфиятида бўлган ва диванга ўтириб олган», — деб изоҳ берган сурат муаллифи.
Хабарга кўра, сурат жорий йилнинг баҳорида олинган, бироқ эндигина интернетга жойланган.
Изоҳ (0)