Франция чемпионлиги учун кураш олиб бораётган Монако ва Париж шаҳри клубларини эндликда 3 очко ажратиб турибди. Ўтган мавсум бу фарқ монаколиклар фойдасига ишлаб, улар якунда чемпионликка эришганди. Айни дамда эса Унаи Эмери бошчилигидаги парижликлар илдамроқ.
«Монако» мазкур турда очко йўқотди. Ўз майдонида ҳаракат қилган Леанарду Жардим жамоаси сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди.
Парижликларнинг ҳужум триосини эса на Францияда ва на Европа Чемпионлар Лигасида тўхтатиб бўляпти. Бу сафар «ПСЖ» рақиби устидан 6:2 ҳисобида зафар қучди. Беллашувда Неймар дубл қайд этган бўлса, Мбаппе ва Кавани 1 тадан гол урди.
Унаи Эмери «ПСЖ»да пенальтилар қандай тепилишини белгилаб берди. Энди Неймар ва Кавани галма-гал 11 метрлик нуқтадан зарба беради. Сўнгги бор Кавани унда муваффақиятсизликка учраган, кейинроқ бу жиддий жанжалга сабаб бўлганди.
«Монако» — «Монпелье» 1:1
Голлар: Радамель Фалькао, 38 (1:0). Сулеймон Камара, 92+ (1:1).30 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)