Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов АҚШда бўлиб турибди, деб ёзди «Оламспорт». Бундан мақсад Bellator билан шартнома имзолаш.
Аввалроқ Мурод Хонтўраев ҳам Маҳмуд Муродов Bellator билан шартнома имзолаш арафасида тургани ҳақида айтиб, бу борада унга омад тилаганди.Муродов АҚШда машғулотларни канда қилаётгани йўқ. Аниқлик киритилишича, у бокс афсоналаридан бири Флойд Мейвезерга тегишли заллардан бирида машғулот олиб бормоқда. Спортчининг келгуси тақдири ва кутилаётган шартнома масалаларига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)