«Манчестер Сити»нинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро камида 2 ойга сафдан чиқди.
Британия нашрларининг маълумот беришича, Агуэро Амстердамда йўл транспорт ҳодисасига учраган. У аэропортга етиб олиш учун такси ёллаганди. Ҳайдовчи йўлда бошқарувни йўқотиб, машинани тўсинга уриб юборган.
Агуэро хавфсизлик камарини тақиб олгани учун ҳам жиддийроқ жароҳатдан қутулиб қолган. Шунга қарамай, у қовурғасини синдириб олиши натижасида камида 2 ойга сафдан чиқди.
Анлия Премьер-Лигасининг ортда қолган турлари давомида уч футболчига 6 тадан гол уриш насиб қилган бўлиб, улардан бири айнан Серхио Агуэро эди. Эндиликда Хосеп Гвардиола таркибда биринчи жиддий йўқотишга дуч келди.
Изоҳ (0)