Telegram мессенжери Россия ва Эронда, шунингдек, «эркинликни ҳурмат қилувчи» мамлакатларда ҳимояланган контентни таъминлашда давом этади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров ўз Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Унинг сўзларига кўра, шахсан унга трафикни расшифровка қилишни талаб қилаётган мамлакатлар томонидан ўтказилаётган босим ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. «Баъзи мамлакатлар ўз фойдаланувчиларимиз махфийлигини ҳимоя қилаётганлигимизда айблаётганлари билан ишимиз йўқ. Биз бундай жойларда бизга босим ўтказиш дастаги бўлмаслиги учун бизнесимизни ёпиб, бутун персоналимизни қисқартиришга доимо тайёрмиз. Улар бизни ўз ҳудудларида блоклаб қўйишга уриниши мумкин, аммо уларга бу ҳам ёрдам бермайди», — деб ёзди Дуров.
Эслатиб ўтамиз, Эронда Telegram асосчиси Павел Дуровга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Мессенжер экстремистик материаллар ва болалар порногорафиясини тарқатишда айбланди.
Изоҳ (0)