Самолётларнинг ейилмаган таомларини нима қилишади? Ахир парвоздан сўнг самолёт бортида ҳар доим таомлар ортиб қолади. Кимдир таомлардан бош торца, яна кимдир ухлаб қолгани учун овқатланишга улгурмайди, «захира комплектлари»ни ҳам (ҳар юзта комплектга битта) ҳеч ким бекор қилмаган, деб ёзади TravelAsk.
Танланмаган таомлар нима қилинади? Эҳтимол улар аэропорт ходимларига берилар ёки хайрия ташкилотларига тарқатилар? Ёки улар билан аэропорт ҳудудида яшовчи ит ва мушуклар боқиладими?
Тановвул қилинмаган котлетли касалеткалар кимга насиб қилади?
Борт кузатувчилар бу борада нима дейди
Иван, Россия авиакомпанияларидан бирининг борт кузатувчиси:
— Рейсдан сўнг сўраб олинмаган барча самолёт таомлари тележкаларга жойланиб, пломбаланади, ҳужжатларда қайд этилади ва борт озиқ-овқат хизматига топширилади. Шундан сўнг барча маҳсулотлар йўқ қилинади. Чунки уларни сақлаш муддати белгиланган ва у катта эмас. Гап шундаки, авиация озиқ-овқати жуда муҳим аспект. Бу аллақачон пули тўланган маҳсулотлар, йўловчилар ҳол-аҳволи ва соғлиғини хавф остига қўйиб бўлмайди.
Шундай қилиб, қоидага мувофиқ, таом шунчаки ташлаб юборилади.
Georgian Airways борт озиқ-овқати
Эҳтимол борт кузатувчилар қолган порсиялардан помидорларни истеъмол қилиб, кучга кириб олишар? Шунақа ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин...
Emirates борт кузатувчиси барча ҳамкасбларининг алоҳида озиқ-овқати борлигини ҳикоя қилади. Бироқ улардан баъзилари йўқ қилиниши керак бўлган порсиялардан салат учун сабзавотлар териб олишдан қайтмайди.
Диана, йирик халқаро авиакомпания ходими:
— Борт кузатувчилар учун бортда алоҳида озиқ-овқат бор — бу газак ва иссиқ овқат бор патнис. Аммо бу патнис ҳар доим бир хил ва йиллаб ўзгармаслиги туфайли уч ойдан ортиқ ишловчилар экипаж таомларини тановвул қила олмайди. Биз одатда бизнес-патнислардан овқатланамиз — бизнес-класс йўловчилари кўпинча уйқу фойдасига таомлардан воз кечади ва улар бизга тегади.
Бироқ кўпинча овқатни уйдан олиб келамиз. Жуда инжиқман ва кечқурун қатиқ ва олмадан бошқа ҳеч нарса емайман. Шунинг учун тунги рейсларда улар ҳар доим мен билан бирга.
Таомлар ҳар доим ортиб қолади, 10 фоизга яқин порсия, баъзан ундан ҳам кўпроқ. Йўловчи ҳар доим қўшимча овқат сўраб олиши мумкин. Биз қўшимча таом беришга мажбур эмасмиз, лекин ҳар доим қўшимча иссиқ овқат ёки бутерброд билан сийлашимиз мумкин.
Расмий жавоб
— Ҳаво кемаси аэропортга етиб келгандан сўнг барча ошхона жиҳозлари, жумладан, сўраб олинмаган озиқ-овқат, ичимликлар ва бошқалар самолётдан туширилади ва кейтерингга олиб борилади. У ерда санитария ишлови берилади. Сўраб олинмаган борт озиқ-овқатлари йўқ қилинади, — деб ҳикоя қилади «Аэромар» компанияси вакили.
Шунинг учун ҳурматли саёҳатчилар, парвоз давомида жуда оч қолган бўлсангиз борт кузатувчисидан яна битта касалетка сўраб олишингиз мумкин. Бортда ортиқча таомлар бўлса (юқоридан маълум бўлишича, бундай вазият ҳар доим кузатилади) сизни албатта тўйғизишади.
Энг муҳими — хушмуомалалик. У яхши сервис ва қўшимча хизматларнинг калитидир.
Изоҳ (0)